Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар учун дублёрлик стажировкаси бошланди
Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2022 йил 4 августда ўтказилган кенгайтирилган видеоселекторда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодларнинг билимини ошириш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқув курсларини ҳамда стажировка ўташини ташкил этиш вазифаси юклатилган.
Шунга асосан, Агентлик томонидан номзодлар дастлаб масофавий малака ошириш ўқув курсида ўқитилди, ундан сўнг номзодлар учун давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармалари (туман, шаҳар бўлинмалари) ҳамда ҳокимликларда стажировка жараёнлари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб эса, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда Агентликнинг ҳудудий филиали раҳбарларига бириктирилиб, дублёрлик стажировкасини бошлашди.
Мақсад — номзодларнинг билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, раҳбарлик борасидаги янги кўникмаларни шакллантириш ва бошқарувда тўғри қарор қабул қилиш маҳоратини ошириш.
— Наманган шаҳар ҳокимига дублёр сифатида бириктирилдим. Шаҳар ҳокими билан бирга ишлаяпмиз. Ҳудудда турли соҳалардаги барча масалаларнинг бирортаси четда қолиб кетмаслиги учун раҳбарда нафақат бошқарув маҳорати, балки иқтисодий, ижтимой-сиёсий билимлар, айниқса ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қилиш муҳим эканлигини ҳар кун амалиётда кўряпман. Стажировканинг ҳар бир дақиқаси мени янада кўпроқ ўз устимда ишлашга, билим ва кўникмаларимни ошириб боришга ундамоқда, – дейди Наманган шаҳар "Оби Ҳаёт" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Фаррух Азимов.
❗️Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.