Давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш натижалари
Агентликнинг ҳудудий филиаллари томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари қўлланилди.
Таҳлиллар давомида қуйидагилар аниқланди:
– 115 та ўрганиш ўтказилган;
– 60 та тақдимнома киритилган;
– 5 та маъмурий таклиф берилган;
– 117 та ёзма огоҳлантириш хати юборилган.
Ўрганишларда жами 701 та ҳолатда қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Жумладан:
– 332 та ҳолатда танлов ўтказиш тартибига амал қилинмаган;
– 159 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизмати лавомизларига танловсиз ишга қабул қилинган;
– 70 нафар давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан огоҳлантириш хатлари нотўғри берилган;
– 29 нафар давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан интизомий жазоларни қўллашда, 14 та ҳолатда давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат таътилларини беришда қонунчилик талабларига амал қилинмаган;
– 20 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилган;
– 5 нафар қисқаришга тушган ходимга иш таклиф қилинмаган;
– 9 та ҳолатда иш вақти меъёрларига риоя этилмаган;
– 9 та ҳолатда кадрлар бўйича раҳбарлик лавозимларига номзодлар Агентлик билан келишмасдан ишга қабул қилинган.
Таъсир чораларни кўриб чиқиши натижалари бўйича:
– 9 та ноқонуний буйруқ бекор қилиниб, қонунга мувофиқлаштирилган;
– 15 та ҳолатда танловсиз ишга қабул қилинганлар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган;
– 2 та ҳолатда Танлов комиссияси хулосаси бекор қилинган ва танлов қайта ўтказилган;
– 1 нафар қисқаришга тушган ходим ишга жойлаштирилган;
– 2 та давлат органидаги кадрлар бўйича раҳбарлик лавозимларига номзодлар Агентлик билан келишилиши таъминланган.
Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 16 нафар айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, шундан 3 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда 4 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Жараён давом этмоқда.