Бошқарувга инновация ҳамда янги технологияларни жорий қилиш соҳасида Корея тажрибаси

05:25 - 25 апрел 2024 Янгиликлар
362

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация Корея Республикасида хизмат сафарини давом эттирмоқда.

Бугун Соннам смарт-шаҳрига ташрифда делегация аъзоларини шаҳар ҳокими Шин Сан Джин қарши олди. 

Учрашувда, инновация ҳамда янги технологияларни бошқарувга жорий қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши таъкидланди. 

Делегация аъзолари шунингдек, Шаҳар маълумотларини интеграциялаш маркази ҳамда Давлат хизматлари бошқармаси фаолияти билан танишдилар.

▫️Маълумот учун, Соннам шаҳри 2023 йилда инновациялар, бошқарув тизими ҳамда инфраструктура ва хизмат кўрсатиш технологиялари бўйича юқори кўрсаткичларни қайд қилгани сабабли “смарт шаҳар” сертификатига эга бўлган. Кореяда смарт-шаҳарларни сертификатлаш жараёни 2021 йилда жорий қилинган. 

Чоп этиш