Чилонзор туманидаги секторлар фаолияти таҳлил қилинди

07:37 - 30 апрел 2024 Янгиликлар
355

Давлат хизматини ривожантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали масъуллари, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири ва тегишли бўлим раҳбарлари иштирокида ҳудудда фаолият юритаётган секторлар фаолияти таҳлил қилинди.

Туманнинг 4 та сектори штабида ўрганиш ишлари олиб борилиб,  “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари, samaradorlik.uz электрон платформаси юзасидан тушунтириш берилди.

Чилонзор тумани секторлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли ва участка нозирлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. 

Иштирокчилар билдирган фикр-мулоҳазалари тингланди ва уларнинг саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Чоп этиш