Навбатдаги мулоқот Сурхондарё вилоятида ташкил этилди

04:46 - 6 май 2024 Янгиликлар
278

Қуйига тушиб, давлат хизматчиларини тинглаш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, ёш талантларни давлат хизматига олиб кириш мақсадида жойларда очиқ мулоқот, сайёр қабулларимиз давом этяпти.

Бу каби мулоқотларнинг навбатдагиси Сурхондарёда Жарқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалласида   ташкил этилди. Унда жами 40 нафар шахс иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксар қисми давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид.

Таъкидлаш керакки, ҳар бир давлат хизматчисининг мурожаатига ечим бериш, ташаббусларини амалиётга қўллаш масалалари алоҳида назоратга олинган.

Чоп этиш