Андижонда кадрлар ишини рақамлаштириш ҳолати таҳлил қилинди

04:48 - 6 май 2024 Янгиликлар
342

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.

Унда ҳудуддаги мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси, туман, шаҳар бўлимлари кадрлар хизмати ходимлари ва масъуллари иштирок этди.

Масъуллар томонидан Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни “hrm.argos.uz” электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда платформани жорий этиш бўйича Йўл харитасида белгилаб берилган тошириқ, кўрсатмалар ижроси танқидий таҳлил қилинди.

Семинарда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Иштирокчиларнинг саволларига батафсил маълумот ва тушунтиришлар берилди. 

Чоп этиш