Соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди

06:15 - 28 июн 2024 Янгиликлар
152

Матбуот анжумани аввалида Агентликнинг департамент мудири Алишер Эранов 2024 йилнинг ўтган даврида соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида жамоатчиликка маълум қилди.

Жумладан, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш,  ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. 

Шунингдек, Агентликнинг бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов томонидан давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф тизими ҳақида ахборот берилди.

▫️Матбуот анжумани давом этмоқда.

Чоп этиш