Номзодлар давлат фуқаролик хизматига қандай тартибда ишга кирмоқда?
Навоийда журналистлар ва жамоатчилик вакилларини жараён билан яқиндан таништириш мақсадида Пресс-тур бошланди.
Иштирокчиларга танловнинг барча жараёнлари ҳақида маълумот берилмоқда. Жумладан, танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида номзодлар Face ID текширувидан сўнг, тест ишлашни бошлаши таъкидланди. Ушбу босқич масъуллар томонидан тўлиқ назорат қилиниши, шунингдек, жамоатчилик учун ҳам ижтимоий тармоқ орқали тест жараёнларини кузатиш имконияти яратилгани билдирилди.
Реал вақтдаги онлайн жараён орқали иштирокчилар Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида ўтказилаётган тест синови натижалари автоматик тарзда номзоднинг шахсий кабинетига юборилганини кузатишди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 10 ойида ҳудудда 4070 марта танлов эълон қилинган. Танловларда жами 43512 нафар номзод иштирок этган 694 нафар номзод ғолиб деб топилиб, давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.