Давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаб олиш йўналишида қандай ишлар амалга оширилди?
Бугунги кунга келиб, vacancy.argos.uz порталига 68 та ташкилот уланган. Жорий йилнинг ушбу даврига қадар 31 600 та танлов ўтказилди. Танловларда 1 млн 80 мингдан ортиқ номзод қатнашди. Улардан 16 800 нафари ишга қабул қилинди.
Танлов ғолибларининг 6 055 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 5 920 нафари аёллар, 2 723 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлардир.
Портал орқали вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотлардаги ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган 8 850 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди. 3 398 нафар ногиронлиги бўлган шахслар турли даражадаги вазифаларга ишга қабул қилинди.