Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарларининг назарий билим ва амалий кўникмалари профессионал жиҳатдан янада ривожлантирилади

11:30 - 16 феврал 2022 Янгиликлар
1387

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари учун махсус ўқув курси бошланди. 

Дастур 2 босқичда ташкил этилаётган бўлиб, 220 нафар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари малакасини ошириш режалаштирилган. 

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигидаги махсус ўқув дастури доирасида тингловчилар учун Ўзбекистонда кадрлар сиёсати, мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш истиқболлари, маҳаллий ҳокимликлар Ташкилий-кадрлар гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этишдаги долзарб вазифалар, шунингдек, иштирокчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини профессионал жиҳатдан янада ривожлантиришга қаратилган тренинглар ташкил этилади.

4 кунлик қисқа муддатли ўқув дастурини муваффақиятли битирган иштирокчиларга махсус Сертификат топширилади. 

❗️Мавзуга яна қайтамиз. 

Чоп этиш