“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган стипендиатлари билан мулоқот ташкил этилди

14:28 - 27 январ 2025 Янгиликлар
209

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Жамғарма вакиллари мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини таъкидлашди. Шунингдек, бугун ёшларимизни давлат кўмаги билан чет элда ўқитиш тизими — давлат хизматини салоҳиятли, ватанпарвар кадрлар билан тўлдиришнинг замонавий модули сифатида шаклланганини билдиришди. 

Ёш мутахассисларимизнинг мамлакатга қайтиб, фаолият юритиши, ватанга бўлган инсоний фазилатларини янада юксалтириш, улар дуч келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишга кўмаклашиш, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Давлат хизмати бўйича БМТ глобал форуми” ҳақида фикр алмашиш —  мулоқотнинг муҳим масаласи бўлди.

Шунингдек, хорижда таълим олаётган барча ўзбекистонлик ёшларнинг ҳамкорлиги масаласида ҳам фикрлар алмашилди. Стипендиатлар ўзи таълим олаётган хорижий университетларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини янада яхшилаш юзасидан амалга ошираётган ишлари,  таклифларини билдиришди. 

Мулоқотда стипендиатларнинг таътил даврида мамлакатимиздаги давлат идораларида амалиёт ўташлари масалалари юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Жамғарма томонидан 755 нафар стипендиат хориждаги нуфузли таълим даргоҳларида таҳсил олмоқда.

Чоп этиш