Ёшлар етакчилари – миллий кадрлар тизимини яратишнинг муҳим бўғини

13:36 - 15 апрел 2022 Янгиликлар
647

Давлат бошқаруви академиясида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маҳалладаги ёшлар етакчиларининг ўрни, соҳада учраётган муаммолар ва тизим самарадорлигини янада ошириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

 “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маҳалладаги ёшлар етакчиларининг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясининг очилиш маросимида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Қуранбаев, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери Н.Исмоилов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, шунингдек бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этиб, конференциянинг мақсад-вазифалари, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муҳим масалаларга тўхталиб ўтишди.

Анжуманнинг ялпи мажлисида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов "Ёшлар етакчилари миллий кадрлар тизимини яратишнинг муҳим бўғини" мавзусидаги тақдимотида маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг янги тизими, миллий кадрлар захираси, ёшлар етакчиларининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI), замонавий етакчилар эга бўлиши керак бўлган компетенциялар ҳақида таъкидлаб ўтди.

Ялпи мажлис ва 5 та шўъба йиғилиши шаклида ташкил этилган конференцияда ёшлар етакчилари, олим ва тадқиқотчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Чоп этиш