Айни вақтда vacancy.argos.uz порталидаги 287 та вакант лавозимга иш стажи талаб қилинмайди

05:09 - 17 апрел 2024 Янгиликлар
553

Жорий йил 16 апрель ҳолатига кўра, vacancy.argos.uz порталида давлат органларидаги 700 дан ортиқ вакант лавозим учун аризалар қабули давом этмоқда.

Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 287 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб этилмайди

Иш стажига эга бўлмаган номзодлар давлат органларининг стаж талаб қилинмайдиган лавозимларини эгаллаш учун очиқ танловларда иштирок этишлари мумкин!

Таклиф ва саволларингизни @vacancy_argos_bot орқали йўлланг!

Чоп этиш