Фарғона тажрибаси: "Давлат хизматчилари кутубхонада бир кун" 

10:43 - 8 январ 2025 Янгиликлар
180

Aҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган ушбу лойиҳа Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали ташаббуси вилоят ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда ҳудудда фаолият юритаётган турли идора ва ташкилотларнинг ходимлари иштирок этди. 

Лойиҳа давлат хизматчилари ўртасида касбий малака ва кўникмаларни доимий равишда ривожлантириб бориш, китобхонликка жалб қилиш, улар орасида мутолаа маданиятини ошириш ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Лойиҳа доирасида дастлаб давлат хизматчилари кутубхонага аъзо бўлишди, уларга китоб тарғиботининг интерфаол шакллари намойиш этилди.

Очилиш маросимида сўз олганлар китоб мутолааси, китобхонлик ҳар бир давлат хизматчиси учун муҳим мезон бўлишини қайд этишди. 

Тадбир доирасида “Муваффақиятлар мактаби” маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан тренинглар ўтказилди. Ижод мактаби ўқувчилари A.Aвлонийнинг "Aдвокатлик осонми?" драмасидан парча намойиш этишди.

Лойиҳа доирасида давлат хизматчиларининг билим-кўникмаларини аниқлаш мақсадида “Заковатли ходим” интеллектуал викторина ўйини ўтказилди. Муваффақиятли иштирок этган давлат хизматчилари рағбатлантирилди. Иштирокчилар кутубхона бўйлаб саёҳат қилишди.

Маълумот учун, лойиҳа йил давомида ташкил этилади. 

Чоп этиш