Маҳаллий ҳокимликлар фаолияти ва вазифалари билан танишилди

06:53 - 3 июл 2024 Янгиликлар
166

Айни кунларда бир гуруҳ туман ва шаҳар ҳокимларидан иборат делегация Германиянинг Бавария федерал ҳудудида хизмат сафарида.

Сафарнинг иккинчи куни делегация аъзолари Швабен вилояти ҳокими ўринбосари Сюзана Райф, Аугсбург тумани ҳокимлиги офис раҳбари Сабрина Бушеле хоним ҳамда Динкелшербен маҳалласи раиси Эдгар Калб билан учрашишди.

Учрашув давомида Швабен вилояти ҳокимлигининг ташкил топиши ва вазифалари, вилоят ҳокимлиги туман ҳокимликлари ва Бавария Федерал ери ҳукумати билан ўзаро муносабатлари, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, туман ва вилоят ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимлиги ва маҳаллалар ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари, маҳалла институтига оид тақдимотлар билан танишилди.
 

Чоп этиш