Сурхондарёда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

15:20 - 5 июл 2024 Янгиликлар
548

Термиз шаҳридаги Санъат саройида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролар ва ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари томонидан давлат фуқаролик хизматига ишга кириш тартиби, онлайн ариза юбориш тартиби, vacancy.argos.uz платформаси имкониятлари ҳақида  маълумот берилди. Иштирокчилар соҳага оид саволларга масъуллардан жавоб олишди.

Чоп этиш