Самарқандда БМТ Давлат хизмати форуми ўтказилади

07:06 - 3 июл 2024 Янгиликлар
162

Юртимизда кейинги йил ушбу форумнинг ўтказилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан ўтказилган учрашувда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Давлат хизмати форуми давлат бошқаруви салоҳиятини ривожлантириш бўйича глобал тадбир бўлиб, у қуйидагиларни муҳокама қилиш ва ўрганиш учун уникал платформани тақдим этади: 

-Давлат бошқарувида пайдо бўлаётган муаммолар, қийинчиликлар ва тенденциялар; 

-Муаммоларни ҳал қилиш учун инновацион амалиётлар; 

-Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун давлат хизмати салоҳиятни ривожлантириш стратегиялари, ёндашувлари ва воситалари.

Форум ҳар йили давлат бошқарувининг муайян муҳим соҳасига эътибор қаратади ва унинг турли ўлчовлари, таркибий қисмларини яхлит тарзда ўрганади.

2025 йилнинг 24-26 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Форум жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, амалиётчилар, бошқарув соҳасидаги инноваторлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий доиралар, нотижорат ташкилотлар ва хусусий сектор вакилларини бирлаштиради.

Лавҳани кўриш

Чоп этиш