Навбатдаги мулоқот Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги ёшлар билан ташкил этилди

04:33 - 4 июл 2024 Янгиликлар
179

Хабар берганимиздек, айни кунларда республикамиз бўйлаб “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни кенг тарғиб этишга қаратилган мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиаллари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилаётган вебинарларда туман (шаҳар) ҳокимликлари масъуллари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, “Келажак лидерлар” клуби аъзолари, ҳудудлардаги олий таълим муассасалари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари, ёшлар, ташкилот ва идораларнинг ёш мутахассислари иштирок этмоқда.

Онлайн мулоқотлар савол-жавоб ва қизғин муҳокамалар асосида ташкил этилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавобларни олишмоқда. Соҳага оид ўз таклифларини билдиришмоқда. 

Маълумот учун, танлов жараёнлари  билан боғлиқ саволларни info@eyuf.uz электрон почта манзили орқали йўллаш мумкин.

Чоп этиш