Делегация аъзолари Динкелшербен ҳамда Майтинген маҳаллаларида бўлди

04:35 - 4 июл 2024 Янгиликлар
176

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ханнс Зайдель жамғармаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ташкил этилган дастурга мувофиқ делегация аъзолари Динкелшербен ҳамда Майтинген маҳаллалари фаолияти билан танишди.

Учрашувда маҳалла раислари томонидан маҳаллалар тўғрисида маълумот, маъмуриятининг тузилмаси, Маҳалла кенгашининг вазифалари, маҳаллалардаги кўнгиллилар бирлашмалари фаолияти, ташкил этилган спорт комплекслари, маҳаллаларда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, олиб борилган коммунал ҳудудий ислоҳотлар ва уларнинг маҳаллаларга таъсири ҳақида тақдимот қилинди.

Ўз навбатида, делегация аъзолари томонидан ҳам юртимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, "маҳалла еттилиги" тизими тўғрисида маълумот берилди. 

Чоп этиш