“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури II мавсуми доирасида учрашув ташкил этилди

16:15 - 22 июл 2024 Янгиликлар
545

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг Ҳукумат самарадорлиги ва давлат бошқарувини яхшилаш дастури директори Иброҳим Салман Ал Ҳаммади иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг 2023 йилда муваффақиятли ўтказилган I мавсуми сарҳисоб қилинди ва дастурнинг II мавсумини амалга ошириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Дастурнинг 2-циклида 1 та институционал ҳамда 7 та индивидуал номинациялар бўйича вазирлик ва вазирликлар ходимлари баҳоланиши белгиланган. 

Дастлабки босқичда соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов категорияларини аниқлаш, ассессорларни тайёрлаш бўйича БАА томонидан услубий кўмак кўрсатилишига келишилди.

Шунингдек, дастур ғолиблари учун БААда стажировкалар ташкил қилиш, Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг онлайн платформасини тўлиқ ишга тушириш бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида маҳаллий экспертлар учун семинар ташкил этилди ва лойиҳани ўтказиш босқичлари муҳокама қилинди.

Чоп этиш