Бир гуруҳ ўзбекистонлик давлат хизматчилари Туркияда стажировка ўтамоқда

15:05 - 4 сентябр 2024 Янгиликлар
362

Дастур — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этаётган стажировка дастури Туркиянинг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда жорий қилинган рақамли дастурлари ҳамда инновацион ечимлари билан танишиш, соҳада ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди. 

Иштирокчиларнинг Дастур давомида инсон ресурсларини бошқаришда жорий қилинган замонавий усуллар ва рақамли ечимлар бўйича тажриба алмашиши, ишга кирган янги ходимларни давлат хизматига мослаштириш усулларини ўрганиши,   Туркиянинг вазирлик ва идоралари Инсон ресурсларини бошқариш департаментлари фаолияти билан яқиндан танишишлари белгиланган. 

Чоп этиш