Қадрли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан самимий қутлайди.
Ватан тинчлигини асраш, уни ҳимоя қилиш — энг муқаддас бурч ва энг шарафли касб!
Бугун биз ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли юртдошларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Ҳамиша эл-юртимиз ҳимояси йўлида метин қалқон бўлинг, миллий армиямиз сафларидаги шарафли хизматингизда ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ватанимиз сарҳадлари ҳамиша тинч ва осойишта бўлсин!