Ўзбекистон ва Туркия вакиллари инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда рақамли дастурлар фаолиятини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда

14:00 - 6 сентябр 2024 Янгиликлар
739

Аввал хабар берганимиздек, бир гуруҳ давлат хизматчиларимиздан иборат делегация айни кунларда Туркия Республикасида стажировка ўтамоқда.

Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг масъул вакиллари иштирок этаётган стажировка дастури инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда жорий қилинган рақамли дастурлар фаолияти билан яқиндан танишишга йўналтирган. 

Дастур доирасида иштирокчилар Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон ҳўжалиги, Савдо, Ғазна ва молия, Шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирликларида бўлишди. 

Учрашувлар доирасида инсон ресурсларини бошқаришда жорий қилинган замонавий усуллар ва рақамли ечимлар, ишга кирган янги ходимларни давлат хизматига мослаштириш масалаларида ўзаро тажриба алмашилди. 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамда мамлакатнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига ташрифлар амалга оширилди. 

Чоп этиш