Фарғона давлат университетида инсон ресурслари (HR) факультетининг очилиши — вилоятда кадрлар салоҳиятини оширишда муҳим қадам бўлади
Хабарингиз бор, (https://argos.uz/uz/press-center/news/755)Фарғона давлат университетида HR мутахассисларни тайёрлаб берадиган факультет очилган эди. Ушбу мутахассислик ходимларни бошқариш, инсон ресурсларини ривожлантириш ва самарали иш муҳитини яратиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлашга мўлжалланган.
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ушбу факультет талабалари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув аввалида давлат бошқарувида HRM олдида турган асосий вазифалар, замонавий кадрларга бўлган эҳтиёж, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти турли мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди.
Таълим йўналишини тугатган талабалар давлат бошқаруви органлари, турли вазирлик ва идоралар ҳамда қўмиталарнинг кадрларни бошқариш тизимида, иқтисодиётнинг турли тармоқ, соҳаларида ишлашлари мумкинлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.