IT-Park нинг Нурафшон филиалида ёшлар билан мулоқот ташкил этилди 

16:32 - 18 октябр 2024 Янгиликлар
192

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган мулоқот аввалида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, давлат хизматчисининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, ишга киришнинг тенгликка  асосланган очиқ, шаффоф тизими юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, мулоқотда АКТ соҳасида юқори натижаларга эришган хизматчилар ва тадбиркорлар ҳаётий тажрибалари ҳақида ёшларга гапириб беришди. Ёш мутахассисларга хорижий ва маҳаллий компанияларда амалиёт ўташ тартиби, келгусида ишга жойлашиш имкониятлари бўйича тушунчалар берилди.

Мулоқот давомида ёшлар фаоллик кўрсатиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Чоп этиш