Давлат фуқаролик хизмати соҳасида Туркия Республикаси билан ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

17:45 - 18 октябр 2024 Янгиликлар
261

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. 

Мулоқотда инсон ресурсларини бошқариш, давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини амалга ошириш, кадрлар сиёсати соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, учрашувда турк томони юртимизда сўнгги йилларда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва инсон ресурсларини бошқариш соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, жорий қилинган инновацион ечимлар билан таништирилди. 

Хусусан, ассессмент технологияси орқали раҳбарларнинг қобилияти ва салоҳиятини баҳолаш, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича жорий қилинган рақамли платформалар Инсон ресурслари офиси вакиллари томонидан эътироф этилди.

Чоп этиш