Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги масъул вакиллар учун семинар ташкил этилди

10:01 - 15 ноябр 2024 Янгиликлар
61

Агентликнинг Бухоро вилояти филиали томонидан ташкил этилган ўқувда вилоят соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида фаолият олиб бораётган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари масъуллари иштирок этди. 

Семинарда дастлаб hrm.argos.uz платформасига киритилган янги имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди. 

Эндиликда вакант лавозимга танлов эълон қилишдан бошлаб, ходимнинг ташкилотдаги фаолияти якунланишига қадар бўлган барча жараёнлар ягона электрон платформада шакллантирилиши ва юритилиши маълум қилинди. 

Шунингдек, келгусида вилоятдаги давлат тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасаларида юқори малакага эга бўлган кадрларни жалб қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

Чоп этиш