Намангандаги "Карьера маркази" — ОТМ, давлат ва нодавлат сектори ҳамкорлигини таъминлаяпти

10:02 - 15 ноябр 2024 Янгиликлар
58

Маълумки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёшларнинг давлат фуқаролик хизматига қизиқишларини ошириш, лидерлик қобилиятини ривожлантириш ҳамда уларни раҳбарлик лавозимлари учун селекция қилиш тизимини йўлга қўйган.

Шу мақсадда Агентликнинг Наманган вилояти филиали Наманган муҳандислик-технология институти билан ҳамкорликда илғор ҳорижий тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш орқали давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларни сифатли кадрлар билан таъминлаш мақсадида “Карьера маркази” фаолиятини йўлга қўйган. 

Марказнинг асосий вазифаси — олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашдан иборат. 

Куни-кеча ушбу Марказда Наманган тўқимачилик саноати институтининг битирувчи босқич талабалари учун амалий семинар ташкил этилди. Ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этган мулоқотда Намангандаги олий таълим муассасаларидаги мавжуд Карьера марказлари фаолиятини трансформация қилиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқлангани маълум қилинди. 

Семинар давомида Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар, давлат ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун ташкил этилаётган очиқ танловларда иштирок этиш тартиби юзасидан батафсил маълумот берилди.

Чоп этиш