Номзодлар диққатига!

09:11 - 26 феврал 2025 Янгиликлар
215

Энди вакант лавозимлар учун ўтказилаётган танловларнинг тест синовига тайёргарлик кўриш осонлашди!

Бунинг учун test.argos.uz платформасидаги саволлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига жойлаштирилди. Саволлар билан vacancy.argos.uz порталининг "Тест саволлари" бўлимида (https://vacancy.argos.uz/questions) танишиш имконияти мавжуд.

Тест синовларига муносиб тайёргарлик кўриш учун саволлар намуналаридан самарали фойдаланишингиз мумкин.

Шунингдек, номзодлар яшаш (ишлаш) ҳудуди ёки танлов бўйича ҳужжат топширилган ташкилот жойлашган ҳудуддаги Агентлик филиалида тест синовидан ўтишлари мумкин.

Чоп этиш