Профессиографик таҳлил (Job analysis) инсон ресурсларини стратегик режалаштириш асоси

12:21 - 20 феврал 2025 Янгиликлар
186

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда GIZнинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси доирасида хорижий экспертлар иштирокида навбатдаги семинар ташкил этилди.

Семинарда мамлакатимизда давлат хизматини янада самарали ташкил этиш учун муҳим масалалардан бири бўлган давлат фуқаролик хизматидаги иш ўринларини таснифлаш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди, халқаро тажриба юзасидан фикр алмашилди. 

Маълумот учун, профессиографик таҳлил – бу давлат ташкилотларидаги ҳар бир лавозимнинг вазифа ва мажбуриятлари, малака талаблари ва самарадорлик мезонларини аниқлаш жараёнидир. 

Чоп этиш