"Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчилари учун навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди
Маълумот учун, маҳорат дарсларида тажрибали ва муваффақиятли раҳбарлар, профессорлар ва малакали мутахассислар иштирок этмоқда.

Навбатдаги мулоқот Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова иштирокида ташкил этилди.
Мулоқот жараёни ҳақида Д. Раҳимова ўз фикрларини билдирди:
"Президентимизнинг узоқни кўзлаган одилона сиёсатлари натижасида охирги йилларда давлат ва жамият бошқарувида аёллар улуши ортиб бормоқда ва бу халқаро кўрсаткичларда ҳам ўз аксини топмоқда. “Раҳбар аёллар мактаби” дастурини ҳам бу борадаги ижобий ташаббусларнинг давоми, десам бўлади. Дастурнинг 4-мавсуми тингловчилари билан учрашувимизда аёллар етакчилигининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр алмашдик. Шахсий ва ҳаётий тажрибаларни ўртоқлашдик. Хотин-қизларнинг ташаббуслари, режа ва мақсадлари мени қувонтирди. Уларнинг турли соҳа вакиллари эканлигини кўриб, яқин келажакда нафақат ижтимоий, балки иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун ҳам раҳбар аёллар корпуси шаклланаётганидан хурсанд бўлдим".
Қизиқарли мулоқот давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.