Ўзбекистонлик бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Венгрияга стажировка ташкил этилди
Дастур Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Лудовика” давлат хизмати университети ҳамкорлигида, шунингдек GIZнинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси кўмагида ташкил этилди.

Маълумот учун: Университет 2012 йилда мамлакатдаги учта йирик таълим муассаси негизида ташкил этилди. Муассаса илғор Европа ҳамда анъанавий венгер тажрибаси асосида давлат бошқаруви учун раҳбар кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган.
Дастурда "Миллий кадрлар захираси"дан номзодлар, “Раҳбар аёллар мактаби” дастури тингловчилари, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ягона интегратор “UZINFOCOM” масъул ходимларидан иборат делегация иштирок этмоқда.
Стажировка дастури давомида тингловчилар Венгриянинг марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти ҳамда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолияти билан яқиндан танишишади. Шунингдек, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш йўналишларида ўзаро тажриба алмашишади.