Франциянинг етакчи нашрларидан бири “Le Figaro” газетасида Ўзбекистоннинг бошқарув соҳасидаги ислоҳотлари ҳақида мақола чоп этилди

15:21 - 13 март 2025 Янгиликлар
84

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда қуйидаги муҳим ташаббуслар ёритиб берилган:

▫️Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхона – фуқаролар ва ҳукумат ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш.
▫️Рақамли платформалар (regulation.gov.uz & uzbekistan2030.uz) – фуқароларнинг давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этиши.
▫️Ташаббусли бюджет ва “Очиқ бюджет” портали – жамоатчиликнинг давлат харажатларини белгилашдаги иштирокини таъминлаш.
▫️Фуқаролик жамияти ва мустақил ОАВни мустаҳкамлаш – ошкоралик ва ҳисобдорликни кучайтириш.
▫️Ташқи сиёсатда жамоатчилик иштироки – давлат бошқаруви жамоатчилик манфаатларини акс эттиришини кафолатлаш.

Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистондаги демократик ривожланишнинг тарихий босқичи бўлиб, Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви учун янги намуна яратмоқда.

 ▫️Батафсил ўқиш.
 

Чоп этиш