Давлат фуқаролик хизматидаги иш ўринларини таснифлаш ва баҳолаш тизими такомиллаштирилади

10:41 - 6 март 2025 Янгиликлар
1141

 “Давлат фуқаролик хизматидаги иш ўринларини таснифлаш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида хорижий экспертлар иштирокида навбатдаги онлайн семинар ташкил этилди. Семинар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Агентликнинг масъул вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.

 Семинарда давлат фуқаролик хизматидаги иш ўринларини таснифлаш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, намуна сифатида танлаб олинган уч турдаги лавозимларнинг вазифа ва мажбуриятлари, малака талаблари ва самарадорлик мезонлари аниқланиб, баҳолаш юзасидан экспертлар билан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Маълумот учун, профессиографик таҳлил – бу давлат ташкилотларидаги ҳар бир лавозимнинг вазифа ва мажбуриятлари, малака талаблари ва самарадорлик мезонларини аниқлаш жараёнидир. 

Чоп этиш