Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўланади

08:49 - 12 ноябр 2021 Янгиликлар
3505

Президент Фармонида давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМни тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилиши назарда тутилган.

Фармонга мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, ташкилотлар рўйхати шакллантирилди ҳамда эндиликда Агентлик, иш берувчи ва ёш мутахассис ўртасида 3 йилгача бўлган муддатга тузиладиган шартномага асосан, ходимнинг лавозим маошига қўшимча равишда устамалар ҳар ой тўлаб берилади.

Қўшимча устамалар тўлаб беришнинг асосий шартлари:

• Юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади.

• ёш мутахассис қўшимча миқдорларнинг биттасидан фойдаланиши мумкин.

Қўшимча устама олиш учун ҳужжатлар қайси ташкилотга тақдим қилинади:

Номзодларнинг ҳужжатлари давлат органлари, ташкилот ва муассасалари томонидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этилади:

Тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 

✔️ Шартнома тузиш бўйича мурожаат хати;

✔️ Ёш мутахассиснинг хорижий ОТМни тамомлагани тўғрисида Диплом, нострификация тўғрисида ҳужжат, меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ нусхалари;

✔️ 3 нусхада иш берувчи ва ёш мутахассис томонидан имзоланган шартномалар.

Шартнома тузилган кундан бошлаб, иш берувчи ёш мутахассиснинг ҳар ойлик лавозим маошига қўшимча устамаларни тўлаб боради.

Маълумот учун:

Ёш мутахассисларга ойлик устамалар татбиқ этиладиган давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати 

Ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари ва тор мутахассисликлар рўйхати

Ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча устамаларни тўлаш тўғрисида намунавий шартнома шакли 

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати

 

☝️Қўшимча маълумот учун: @murojaat_argos_bot

Чоп этиш