Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан ҳамкорлик ривожлантирилмоқда

16:25 - 15 апрел 2022 Янгиликлар
493

Давлат хизмати бўйича Остона хаби томонидан Нур-Султон шаҳрида “Рақамлаштириш соҳасида эҳтиёжлар тадқиқоти бўйича натижаларни таҳлил қилиш” мавзусида минтақавий конференция ташкил қилинди.

Конференцияда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Д.Абдурашидов иштирок этиб, тадбир доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор учрашувларда қатнашди.

Давлат хизмати бўйича Остона хаби Бошқарув қўмитаси раиси А.Байменов билан бўлиб ўтган учрашувда давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, биргаликда семинарлар ва илмий конференциялар ташкил қилиш ва иштирок этиш, давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш ҳамда давлат хизматини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича хорижий экспертларни жалб қилишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати масалалари бўйича агентлиги раиси ўринбосари А.Сергазиева билан бўлиб ўтган мулоқотда икки ташкилот ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматида АКТни жорий қилиш ва рақамлаштириш соҳасида ўқув дастурларини ташкил қилиш орқали тажриба алмашиш хусусида фикр алмашилди.

Чоп этиш