Президент: “Такрор айтаман, қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса,  очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”

16:22 - 7 феврал 2025 Янгиликлар
231

Президент хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди. 

— Такрор айтаман, қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади, —  деди Президент. 

Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир вазир ва ҳокимга рақамлаштириш бўйича алоҳида KPI, аниқ вазифа ва муддатларни белгилаб бериш топширилди.

Манба: https://t.me/Press_Secretary_Uz/5352

Чоп этиш