Одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчисининг халқ билан самарали ишлашига ёрдам беради
Қачонки, унга тўлиқ риоя қилинса.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мажлислар залида давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, вазирлик ҳамда идораларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинар аввалида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Б.Алимов ушбу қоидаларга сўзсиз риоя қилиниши бўйича вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи галдаги вазифаларга тўхталди.
Шунингдек, ўқув давомида:
▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари, уларни қабул қилиш шарт-шароитлари, зарурати ва аҳамияти;
▫️Касбий маданиятга оид, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек ташқи кўриниш, кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари;
▫️Жамоатчилик вакиллари, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва унинг аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини олдини олиш;
▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши;
▫️Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти, улар томонидан ходимлар ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш учун профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда жавобгарлик масалаларида муҳим маълумотлар берилди.
Конструктив руҳда ўтган мулоқотда давлат хизматчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.