HRM.ARGOS.UZ электрон платформасига янги имкониятлар қўшилмоқда
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали томонидан ташкил этилган мулоқотда ташкилотлардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими масъуллари иштирок этди.
Дастлаб, hrm.argos.uz платформасига киритилган янги ўзгаришлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Таъкидлаш жоизки, тизимда архив файллар шакллантирилиши бошланди. Эндиликда буйруқлар ҳам рўйхатга олинган вақтига қараб, архивланади. Айни дамда ташкилотларнинг 2023 йилда чиқарган буйруқлари архивга олинди.
Мулоқот давомида ташкилот ходимлари маълумотлари билан ишлаш юзасидан видеоқўлланмалар тақдим қилинди. Платформани юритишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.