Сурхондарёда янги тайинланган ҳокимлар ва масъул раҳбарлар учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди

17:11 - 23 феврал 2023 Янгиликлар
455

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган ўқувда ҳудуддаги сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман(шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари иштирок этди.


Ўқувда асосий урғу — янги тайинланган ҳокимларнинг бошқарув салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилди.

Шунингдек, масъул раҳбарларнинг фаолиятни тизимли ташкил қилиш ва натижадорликни ошириш, аҳоли билан тезкор ишлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, самарали жамоани шакллантириш юзасидан кўникмаларини ривожлантириш мақсад қилинди.

Дастлаб масъул раҳбарларнинг 2022 йилги фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари(KPI) танқидий-таҳлил қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар сабаблари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, ҳудудларга ички ва ташқи инвесторларни жалб этиш, ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, ўсиш нуқталари ва драйверларни аниқлаш ва инновацияларни жорий этиш, давлат хизматчисида инсонга эътибор, самарали мулоқот, тизимли таҳлил ва мақсадли қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, раҳбар кадрларда шахсий ривожланиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Шахсий самарадорликни ошириш (self-management)”, “Раҳбар ахлоқи ва бошқарув маданияти” “Раҳбарнинг касбий фаолиятида стресснинг юзага келиши ва уни енгиш усуллари” мавзуларида мастер-класслар ташкил этилди. 

Жараён давом этмоқда.

Чоп этиш