Мамлакатимизда истиқболдаги раҳбар кадрларни режали тайёрлаш тизими ишга тушган

09:38 - 5 август 2024 Янгиликлар
973

Самарқандда амалдаги раҳбарлар ҳамда Милллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун махсус ўқув дастури ташкил этилди. 

Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Давлат хизматчиси — аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” тамойили остида олиб борилган ислоҳотлар натижасида юртимизда давлат бошқарувининг ўзига хос модели яратилди.

Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, давлат бошқарувининг самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбар кадрларнинг салоҳиятига боғлиқ. Шу асосда бугунги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматига салоҳиятли раҳбар кадрларни жалб қилиш, захирасини шакллантириш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириш, бу орқали раҳбар кадрларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Айни шу мақсадда ташкил қилинган ўқув семинари амалдаги ва истиқболдаги раҳбар кадрларнинг компетенцияларини ошириш, бўлажак раҳбарларни режали тайёрлашга қаратилган.
 
Бугунги шароитда давлат хизматчиларининг шахсий ҳамда профессионал салоҳиятини узлуксиз ошириб бориш, турли шароитларга мослашувчанлик, олдига қўйилган масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этиш учун доимий ўз устида ишлаши —  долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўқув давомида давлат хизматчилари, раҳбарлар учун энг муҳим бўлган йўналишларда тренинглар ташкил этилди. 

◽️Маълумот учун: Семинарга Захирага киритилган номзодлар ҳамда вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ташкилотларнинг раҳбар ва ўринбосарлари (жами 550 нафар) иштирок этди.

Чоп этиш