Миллий кадрлар захирасидаги яна бир гуруҳ номзодлар масъул вазифаларга тайинланди
Эслатиб ўтамиз, Миллий кадрлар захираси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.
◽️Баймуратов Анвар Махсетович Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди. А.Баймуратов тайинловга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
◽️Айтбаев Камилжан Курбанбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. К.Айтбаев тайинловга қадар Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
◽️Асронкулов Элёрбек Мадаминович Фурқат тумани ҳоким этиб тайинланди. Э.Асронкулов тайинловга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига фаолият юритган.
◽️Мансуров Ахрор Ахмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. А.Мансуров тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.
◽️Эргашев Сардор Кадирович Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди. С.Эргашев тайинловга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.
◽️ Жўраев Нурали Шуҳратович Ғозғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Н. Жўраев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.
***
Маълумот учун, номзодлар Миллий кадрлар захирасига меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, интеллектуал салоҳият ва раҳбарлик кўникмаларини аниқлашга қаратилган тест синовлари ва ассессмент натижалари асосида саралаб олинган.
Ўтган давр ичида номзодлар шахсий ривожланиш режаси асосида ўз билим ва кўникмаларини ривожлантирди. Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди. Масъул раҳбарларга дублёрлик қилишган.
Масъул раҳбарларнинг келгусидаги халқчил фаолиятига ҳам муваффақият ва зафарлар тилаймиз!