Тошкентда “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

11:30 - 23 август 2024 Янгиликлар
277

Тадбирдан мақсад – Ўзбекистонда маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид ғоялар, тадқиқот натижалари ва муваффақиятли ташаббуслар ҳақида фикр алмашиш.

Давра суҳбати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш" қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил қилинди. 

Тадбирда Ўзбекистонда танлаб олинган 7 та пилот ҳудудда ҳокимлик ходимлари фаолиятини самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимининг жорий ҳолати, муаммолари ва такомиллаштириш истиқболлари мавзусида соҳа экспертлари томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Чоп этиш