Жанубий Кореяда HR-етакчилари форуми бўлиб ўтди
Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакили ҳам иштирок этди.
Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI) томонидан Квачхон шаҳрида Инсон ресурслари соҳаси етакчилари форуми (2024 NHI HR Leaders Forum) ташкил этилди.
Мазкур Форум мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бўлиб, инсон ресурслари соҳасида энг долзарб ва истиқболли мавзулар бўйича тажриба алмашиш ҳамда инновацион ғояларни тақдим этиш учун майдон бўлиб келмоқда.
Жорий йилдаги Форумда инсон ресурсларини бошқариш соҳасида сунъий интеллектни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Форум доирасида Ўзбекистон тажрибаси ҳам тақдимот қилинди. Агентлик вакилининг сунъий интеллектни бошқарув кадрларни баҳолаш жараёнига қўллаш истиқболлари юзасидан қилган тақдимотини иштирокчилар ижобий баҳолади.