Тошкентда “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасини такомиллаштириш – ЕИ илғор тажрибасидан фойдаланиш” мавзусидаги конференция ўз ишини бошлади

11:47 - 27 август 2024 Янгиликлар
219

Конференция  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида ташкил этилди.  Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти ва масъуллари, дипломатик корпус ҳамда илмий муассасалар вакиллари, вазирлик, идоралар ходимлари ҳамда ОАВ иштирок этмоқда. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “ Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати соҳасида мавжуд тизимли муаммолар, хориждаги устувор йўналиш ва тенденциялар қайтадан ўрганилди ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илғор таклифлар асосида “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси”, самарадорлик кўрсаткичлари ва Стратегияни амалга ошириш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси лойиҳалари ишлаб чиқилди. 

Конференция Стратегия лойиҳасини илмий муассасалар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар, жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, анжуман доирасида Стратегиянинг 5 та асосий йўналишини  ўз ичига олган сессиялар ҳам ташкил этилади. 

Айни дамда конференция очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Чоп этиш