Фарғонада журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бошланди

12:08 - 28 август 2024 Янгиликлар
262

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024 йил ўтган даврдаги фаолияти ҳамда ташкилотнинг Фарғона филиали ташаббуси билан амалга оширилган ишлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш белгиланган. 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Марказий аппарат ва вилоят филиали масъуллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этаётган анжуманда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилмоқда. 

Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш,  ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилмоқда. 

Анжуман давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланади. 

Чоп этиш