Талабгорлар давлат фуқаролик хизматига қандай тартибда ишга кирмоқда?

16:54 - 28 август 2024 Янгиликлар
403

Фарғонада журналистлар ва жамоатчилик вакилларини жараён билан яқиндан таништириш мақсадида Пресс-тур ташкил этилди.

Кузатилганидек, танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида номзодлар Face ID текширувидан сўнг,  тест ишлашни бошлашди. Ушбу босқич масъуллар томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда. Шунингдек, жамоатчилик учун ҳам  ижтимоий тармоқ орқали (https://www.youtube.com/live/QsRgEJe73RI?si=vrjUhYs3cvSoSnHC) тест жараёнларини кузатиш имконияти яратилган.

Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида ўтказилаётган тест синови натижалари  автоматик тарзда номзоднинг шахсий кабинетига юборилмоқда. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 8 ойида ҳудудда 1321 та вакант лавозим учун танлов эълон қилинган. Танловларда жами 77 553 нафар номзод иштирок этган. 1257 нафар номзод ғолиб деб топилиб, давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.
 

Чоп этиш