Ўзбекистонда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот ва коммуникация технологиялар соҳасидаги йирик тадбир иш бошлади

12:26 - 17 сентябр 2024 Янгиликлар
172

Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида соҳадаги сўнгги ютуқлар намойиш этилиши кутилмоқда.

Ҳафталик доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги учун ҳам махсус бурчак ташкил қилинди. 

Унда ташкилот масъуллари иштирокчиларга давлат фуқаролик хизмати соҳасини рақамлаштириш, бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш мақсадида Агентлик томонидан яратилган ва фаолияти такомиллаштириб борилаётган vacancy.argos.uz, hrm.argos.uz, samaradorlik.uz, zaxira.argos.uz, edu.argos.uz, my.argos.uz каби 10 дан ортиқ электрон платформалар ҳақида маълумот беришмоқда. 
 

Чоп этиш