Наманганда ёшларни турли касбларга қизиқтиришга йўналтирилган тадбир ташкил этилди

11:40 - 14 октябр 2024 Янгиликлар
191

Агентликнинг Наманган вилояти филиали қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудуддаги ёшларни ўзлари қизиққан келажак касбларига йўналтириш, иқтидорли талабаларни давлат фуқаролик хизматига жалб этиш мақсадида ёшлар сайли ташкил этди.

Унда 3000 нафардан зиёд ўқувчи ва талабалар, 40 дан ортиқ давлат ва нодавлат секторлари иштирок этди.

Тадбирда  “мактаб - олий таълим - ташкилот” ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида 10 та майдонча ташкил этилди. “Давлат хизматига очиқ йўл”, “Маънавият”, “Рақамли технологиялар”, “Фан ва таълим”, “Ишга марҳамат”, “Ҳарбий ватанпарварлик”,  “Ёшлар ва спорт”, “Маданият ва санъат”, “Ижтимоий ҳимоя ва саломатлик”, “Заковат”  каби майдончаларда китоблар ярмаркаси, кўргазмалар, викториналар ташкил этилди.

Юқори савияда ўтказилган тадбирда иштирок этган ёшлар келгусида қайси касбни танлашлари бўйича аниқ мақсадларини белгилашди.

Чоп этиш