“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгаши 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови натижаларини эълон қилди

14:18 - 14 октябр 2024 Янгиликлар
282

2024 йилги 1-очиқ стипендия танловида муносиб қатнашган ва юқори балл тўплаган 411 нафар ёшларимиз “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.

Жамғарма маълумотларига кўра, эндиликда стипендиатларнинг 95 фоизи Буюк Британия, АҚШ, Италия, Австралия, Германия, Франция, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олишади. 

Ғолиблар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ғолиб деб топилган ёшларимизни, ёш мутахассисларимизни самимий қутлаймиз. Эл-юртимиз ишончини оқлаш насиб қилсин!

Чоп этиш